Жаҳон | 05:09 / 19.05.2015
1523
1 дақиқада ўқилади

Колумбияда кўчки туфайли 58 киши ҳалок бўлгани маълум қилинди

Анд тоғларининг Колумбия ҳудудида жойлашган шимолий тизмаларида кўчки содир бўлиб, бу ҳодиса натижасида 58 кишининг ҳалок бўлгани расман тасдиқланган. Бу ҳақда Ассошейтед Пресс хабар берган.
Колумбия ҳукумати ҳалок бўлганлар сони янада ортиши мумкинлигини маълум қилди. Айни вақтда ўнлаб одамлар бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантос ҳалокат рўй берган ҳудудга ташриф буюрган ҳамда аҳолига зарур ёрдамлар кўрсатилиши ва вайрон бўлган уйларнинг қайтадан қурилишига ваъда берган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш