Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 17:02 / 26.05.2015
1975
1 дақиқада ўқилади
“ПСЖ” Хавини “ал-Садд”дан ижарага олмоқчи
“Барселона” ярим ҳимоячиси Хави кейинги мавсумда “ПСЖ” ижара асосида тўп суриши мумкин.
Ўтган ҳафта 35 ёшли футболчи “Барселона”дан кетиши ва Қатарнинг “ал-Садд” жамоаси таркибига қўшилишини эълон қилди.
Le Parisien нашрининг ёзишича, “ПСЖ” Хавини қатарликлардан бир мавсумга ижарага олишни кўзламоқда. Худди шундай тартибда “Манчестер Сити” жамоаси Фрэнк Лэмпардни “Нью-Йорк Сити”дан ижарага олган эди.
Бундан ташқари, шу йўл билан “ПСЖ” фэйр-плей қоидаларини бузмаган ҳолда юқори малакали футболчига эга бўлади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш