Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
30 май куни Тошкентда AIBA Pro Boxing бокс турнири бошланади
30 май куни Тошкентдаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида AIBA Pro Boxing сериясидаги турнирнинг 60 кг.гача бўлган вазн тоифасидаги мусобақаси бошланади.
30 май кунги дастурдан 4 жанг ўрин олган. Турнирнинг илк кунида Швеция, Италия, Ирландия, Бразилия, Россия, Германия, Филиппин ва Ўзбекистон вакиллари бўлган боксчилар куч синашишади.
Ўзбекистон номидан биринчи кунги баҳслар доирасида Хуршид Тожибоев чиқиш қилади. У рингда Ирландия вакили Жойс Дэвид Оливер билан жанг қилади. Бу жанг 3 дақиқадан 8 раунд давом этади.
Қайд этиш жоизки, турнирда 10 вазн тоифасининг ҳар бирида 8 нафардан боксчи иштирок этади. Ҳар бир вазн тоифасидаги 8 боксчи ўзаро 4тадан жанг ўтказишади, ғолиб эса 2016 йилги Олимпиада йўлланмасини қўлга киритади.
Тошкентдаги турнир турниридаги уч серийадан биринчиси бўлиб, кейинги серийалар 18 июль ва 19 сентябрда ўтказилиши режалаштирилган.