Жаҳон | 23:46 / 29.05.2015
4381
1 дақиқада ўқилади

Москвада бедана тухумидек келадиган дўл ёғди

Москва ҳудудида момақалдироқ пайтида бедана тухумидек келадиган дўл ёғди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигида Москвада 29 май куни кечки пайт жала ёғиши ва чақмоқлар бўлиши, дўл ёғиши эҳтимоли борлиги айтилган. Қутқарувчилар бундай об-ҳавода дарахтлар ағанаши, электр узатиш линияларининг шикастланиши, сув тошқинлари рўй беришига эътиборларини қаратди.

Кучли момақалдироқ оқибатида Москва аэропортларида 170 га яқин рейс ушлаб қолинди. Ёмон об-ҳаво шароити эрталабгача давом этиши айтилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш