Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко Беларуснинг Россия бозоридаги зиёнларини 3 млрд долларга баҳолади
Беларусь президенти Александр Лукашенконинг фикрича, Беларусь Россия бозорида деярли 3 млрд доллар зиён кўрган. Бу ҳақда Беларусь президенти матбуот хизматида хабар берилмоқда.
“Мамлакат раҳбари Россия бозорларининг қулаши, санкциялар, эмбарго туфайли Беларусь иқтисодиёти 3 млрд доллар зиён кўрганини қайд қилмоқда”, деб Лукашенконинг Беларусь бош вазири Андрей Кобяков билан учрашуви натижаларига кўра хабар берилмоқда.
Шу билан бирга Лукашенко Россия Беларусни тизимли равишда қўллаб-қувватлаб келаётганини ҳамда томонлар юзага келган вазиятдан биргаликда чиқиш йўлини қидиришга келишиб олишганини таъкидлаб ўтди.