Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 12:52 / 01.06.2015
2198
1 дақиқада ўқилади
Россия Суперкубоги ўйини бошқа давлатда ўтказилади
Россия профессионал футбол лигаси президенти Сергей Прядкининг баён қилишича, Суперкубок учун баҳс декабрь ойида бошқа давлат ҳудудида ўтказилади. Бундай ҳолат турнир тарихида биринчи марта кузатилмоқда.
“Суперкубок учун ўйин декабрь ойида хорижда, чемпионатнинг биринчи қисми якунланганидан сўнг бўлиб ўтади. Бу ташаббусни Премьер-лига клублари илгари сурди”, – унинг сўзларини келтиради Спорт-Экспресс нашри.
Эслатиб ўтамиз, Суперкубок учун майдонда “Зенит” ва “Локомотив” жамоалари курашади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш