Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 12:43 / 01.06.2015
3823
1 дақиқада ўқилади
Тулада беш кишини ўлдирган Ўзбекистон фуқароси икки ойга қамоққа олинди
Туланинг Советский туман суди беш кишини ўлдиришда айбланган 29 ёшли Ўзбекистон фуқароси Серажин Шералиевни икки ойга қамоққа олиш ҳақида ҳукм чиқарди. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.
Илгарироқ Туладаги шахсий уйлардан бирида икки аёлни ва уч болани ўлдирган Шералиев айбига иқрор бўлгани хабар қилинган эди. Айтилишича, у 31 июлга қадар назорат остида бўлади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш