Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 07:28 / 02.06.2015
6451
1 дақиқада ўқилади
Германияда 18 ёшли қиз автомобили билан танк остига кириб кетди
Германияда танк иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, деб The Local нашри хабар бермоқда.
Танк Буюк Британия қуролли кучларига тегишли бўлиб, унда Германия ҳудудидаги базалардан бири яқинида машғулот ўтказилаётган бўлган.
Танк йўлда ғилдираклари остига тушиб қолган, 18 ёшли қиз бошқараётган Toyota автомобилини мажақлаб ташлади. Танкдаги аскарлар қизни автомобилдан чиқариб олишган. Бахтли тасодиф туфайли қиз жиддий жароҳатлар олмаган.
Полиция йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги сабабли қизни ЙТҲ айбдори сифатида хулоса қилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш