Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 14:02 / 03.06.2015
1630
1 дақиқада ўқилади
Air India учувчилари ва экипаж аъзолари йога билан шуғулланади
Air India авиакомпанияси айни пайтда таълим олаётган учувчилар ва экипаж аъзоларига йога машқларини жорий қилди. Бу ҳақда Time нашри хабар бермоқда.
“Биз йога тартиб-интизом ҳиссини келтиради, ишдаги стресс ҳолатларидан осонроқ ўтиб кетиш имкониятини беради деб ўйлаймиз”, – деди компания ходимларидан бири.
Айтилишича, экипаж аъзолари ҳар куни эрталаб 6:30да йога машқларига боришади.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди 2014 йилдан буён йогани оммалаштириш борасида иш олиб бормоқда. Илгарироқ давлат хизматчилари учун бепул йога машқлари жорий қилинган эди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш