Спорт | 10:04 / 05.06.2015
1508
1 дақиқада ўқилади

Радамель Фалькао Англияда қолишни истаяпти

2014-2015 йилги мавсумни “МЮ” таркибида ижара асосида ўтказган, трансфер ҳуқуқи “Монако”га тегишли бўлган колумбиялик ҳужумчи Радамель Фалькао Англия чемпионатида қолишни истаётганини айтиб ўтди.

“Келажагим борасида жуда кўп гап-сўзлар бўлмоқда. Аммо мен хотиржамликни сақлаб қолишни истайман. Англия чемпионатида қолмоқчиман. Янги клубим борасида эса яқин ҳафталар ичида бир тўхтамга келаман”, - дейди Фалькао.

Аввалроқ, “Монако” Фалькаонинг ижараси учун “Челси”дан 5 миллион фунт талаб қилаётгани хабар қилинганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш