Иқтисодиёт | 14:17 / 10.06.2015
1912
1 дақиқада ўқилади

HSBC 50 минг нафар ходимини ишдан бўшатади

HSBC Holdings деярли 50 минг ходимини ишдан бўшатишни режалаштирмоқда. Бунга ушбу банк гуруҳида қайта қуриш дастури жорий этилаётгани сабаб бўлмоқда.

Маълумот учун, бу ҳолат компанияда молиявий муаммо туфайли иккинчи марта кенг кўламли қисқартиришлар амалга оширилиши бўлади.

Хабарда айтилишича, режага кўра асосан Бразилия ва Туркиядаги бўлимларнинг ходимлари ишдан бўшатилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш