Жамият | 19:49 / 13.06.2015
2218
1 дақиқада ўқилади

Ленинград вилоятида ўзбекистонлик меҳнат муҳожири қаттиқ шамол туфайли томдан йиқилиб тушди

Россиянинг Ленинград вилояти, Всеволожский туманида юз берган қаттиқ шамол туфайли қурилиши ҳудудида ишлаётган меҳнат муҳожирларидан бири пастга қулаб тушган.

Янино-1 номли ҳудуддаги 8 уйнинг томини таъмирлаётган вақтида фалокатга учраган бу шахс 33 ёшли Ўзбекистон фуқароси экани аниқланган.

"Конкретно.ру" нашрида ёзилишича, бетон билан шуғулланувчи фирмада ишловчи бу муҳожир оғир жароҳатлар билан шифохонага етказилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш