Спорт | 12:43 / 20.06.2015
1302
1 дақиқада ўқилади

Мексика Эквадорга ютқизиб, Америка Кубогини тарк этди

Америка Кубоги гуруҳ босқичининг учинчи тури доирасида ўтказилган учрашувда Эквадор терма жамоаси Мексика устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Миллер Боланьос 26-дақиқада ҳисобни очди, 57-дақиқада эса унинг ёрдамида жамоадоши Эннер Валенсия гол муаллифига айланди. Мексика ҳужумчиси Рауль Хименес 64-дақиқада пенальтини амалга оширди, лекин бу мексикаликларни мағлубиятдан қутқариб қола олмади.
Шу тариқа, Мексика Америка Кубогидан чиқиб кетди. Эквадор гуруҳда учинчи ўринни эгаллади. Чили ва Боливия ғолиблик масаласини ўзаро учрашувда ҳал қилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш