Спорт | 11:38 / 20.06.2015
2181
1 дақиқада ўқилади

Неймар Америка Кубогининг қолган барча учрашувларини ўтказиб юборади

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар Америка Кубогининг қолган учрашувларида қатнаша олмайди. КОНМЕБОЛ (Жанубий Америка футбол конфедерацияси) ахлоқ-одоб қўмитаси уни 4 ўйинга дисквалификация қилиш ҳақида қарор қабул қилди.
Эслатиб ўтамиз, Колумбияга қарши учрашувда Неймар дастлаб сариқ карточка билан жазоланди, аммо ўйин якунлангач, рақиб ҳужумчиси Карлос Бакка билан жанжал туфайли тўғридан-тўғри қизил карточка олди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш