Жамият | 16:57 / 26.06.2015
4233
1 дақиқада ўқилади

Туркияда ҳаво шарининг қулаши оқибатида 18 киши зарар кўрди

Туркиянинг Каппадокия вилоятидаги туристик зонада ҳаво шарининг тушиб кетиши оқибатида 18 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Daily Sabah газетаси хабар берди.
Ҳаво шари бортида 14 нафар хитойлик, 2 америкалик, 1 бразилиялик ва 2 грециялик сайёҳ бўлган; ҳаво шарини туркиялик мутахассис бошқарган. Жароҳатланганларнинг ҳаётлари таҳликада эмас. 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш