Спорт | 19:49 / 28.06.2015
2411
1 дақиқада ўқилади

Россия терма жамоаси Европа ўйинларида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади

Россия терма жамоаси спортчилари Бокудаги илк Европа ўйинларида норасмий умумжамоа медаль ҳисоботида ғалаба қозондилар. Мусобақада ҳаммаси бўлиб 20 та спорт тури бўйича 243 та медаллар комплекти ўйналди. Россиялик спортчилар жами 164 та медаль: 79 та олтин, 40 та кумуш ва 45 та бронза медаль қўлга киритишди.

Қуйида мусобақадаги 4 та етакчи жамоа номи ва улар қўлга киритган медаллар сони келтирилган:

1. Россия – 164 та медаль (79 та олтин, 40 та кумуш ва 45 та бронза).
2. Озарбойжон – 56 та медаль (21, 15, 20).
3. Буюк Британия – 47 та медаль (18, 10, 19).
4. Германия – 66 та медаль (16, 17, 33).

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш