Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 14:29 / 05.07.2015
5639
1 дақиқада ўқилади
Кубандаги вино бочкалари сақланадиган омборхонада ўзбекистонлик 2 ишчининг жасади топилди
Икки нафар Ўзбекистон фуқароси Анапа яқинидаги вино бочкалари сақланадиган омборхонада ишлаш вақтида ҳалок бўлган. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
"Юровка қишлоғидаги собиқ ёғ заводи ўрнида ташкил этилган вино бочкалари омборхонасида 21 ва 23 ёшли икки нафар йигитнинг жасади топилган. Хонани тозалаш вақтида этилдан заҳарланиш туфайли нобуд бўлган бу меҳнат муҳожирлари Ўзбекистон фуқаролари экани аниқланган", дейилади хабарда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш