Жаҳон | 20:55 / 05.07.2015
3831
1 дақиқада ўқилади

Тунисда теракт амалга оширган террорчи сайёҳлик соҳасида ишлагани маълум бўлди

Туниснинг Суси курорт шаҳрида сайёҳларни отиб ташлаган 23 ёшли маҳаллий талабанинг ўзи ҳам сайёҳлик соҳасида ишлагани маълум бўлди, деб хабар бермоқда France24 телеканали.

Тергов маълумотларига кўра, у рақс клубида ишлаган ва анимация (кўнгилочар тадбирлар ўтказиш) билан шуғулланган.

Аввалроқ Тунис тарихидаги энг йирик теракт содир этилган Суси вилоятининг вазири истеъфога чиқарилгани маълум қилинганди.