Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 14:20 / 10.07.2015
1447
1 дақиқада ўқилади
Индонезиядаги японияликлар фабрикасида рўй берган ёнғин туфайли 5 киши ҳалок бўлди
Индонезия пойтахти Жакарта шаҳридаги японияликларга тегишли бўлган косметик воситалар ишлаб чиқариладиган фабрикада катта ёнғин чиқди. Бу ҳақда Kiodo нашри хабар берган.
Хабарда айтилишича, ҳодиса натижасида 5 киши ҳалок бўлган ва камида 50 киши жароҳатланган.
Аниқлик киритилишича, бу фабрика Япониянинг Mandom компаниясига тегишли ҳисобланади.
Ҳозирча ёнғин сабаблари аниқланмаган. Воқеа жойида индонезиялик қутқарувчилар иш олиб боришмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш