Жаҳон | 18:11 / 10.07.2015
3753
1 дақиқада ўқилади

ШҲТ Хитойнинг “Ипак йўли иқтисодий камари” ташаббусини қўллаб-қувватлади

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзолари Хитойнинг “Ипак йўли иқтисодий камари” ташаббусини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилиши якунларига кўра эълон қилинган хабарномада айтилди.
“ШҲТга аъзо давлатлар Хитойнинг “Ипак йўли иқтисодий камари” ташаббусини қўллаб-қувватлади. Улар давлатларнинг тегишли идоралари ўртасида музокаралар ва ахборот алмашинувини йўлга қўйишни муҳим деб ҳисоблайди”, – дейилади хабарномада.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш