Жаҳон | 09:41 / 13.07.2015
3015
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Африкада ИШИДга қарши дронлар жойлаштириши мумкин

АҚШ Шимолий Африка давлатлари билан уларнинг ҳудудида ИШИДга қарши курашга йўналтирилган учувчисиз самолётлар жойлаштириш борасида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар бермоқда.

Таъкидланишича, ҳудудда дронлар базасининг бўлиши жангариларнинг хатти-ҳаракатларига дарҳол жавоб бериш имконини туғдиради.

Ҳозирча бирорта давлат ушбу таклифга рози бўлмагани айтилмоқда. Музокаралар олиб борилган давлатларнинг номи келтирилмади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш