Жаҳон | 16:28 / 13.07.2015
2752
1 дақиқада ўқилади

Россия ва Ҳиндистон ҳамкорликда Ҳинд океанида ҳарбий машғулотлар ўтказади

Россия ва Ҳиндистон ҳарбийлари ҳамкорликда Ҳинд океанида Indra Navy-2015 ҳарбий машғулотларини ўтказади. Бу ҳақда Россия шарқий ҳарбий округ матбуот хизматига таянган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.
“Икки кунлик йиғилиш асносида Тинч океани флоти ва Шарқий ҳарбий денгиз қўмондонлиги вакиллари ўтказиладиган манёврларнинг муддати, тартиби, ташкилий ва лойиҳавий томонлари борасида келишувга эришди. Машғулотлар жорий йилда Ҳинд океанида ўтказилади”, – дейилади хабарномада.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш