Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 17:46 / 16.07.2015
1813
1 дақиқада ўқилади
Робиньо «Гуанчжоу» билан шартнома имзолади
"Гуанчжоу" клуби расмий сайтида Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Робиньо билан шартнома имзолангани ҳақида хабар пайдо бўлди.
Ўттиз бир ёшли футболчи билан шартнома олти ой давом этиши кўзда тутилган. Ҳужумчи ўтган мавсум "Милан"дан ижара асосида "Сантос"га ўтган ва 16 ўйинда 4 та гол уришга муваффақ бўлган эди.
Робиньо янги жамоасида 60-рақам остида тўп суради. Эслатиб ўтамиз, "Гуанчжоу"ни Бразилия терма жамоаси ва "Бунёдкор" клуби собиқ бош мураббийи Луиз Фелипе Сколари бошқармоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш