Спорт | 10:02 / 17.07.2015
1706
1 дақиқада ўқилади

«ПСЖ» Каванини Ди Мариянинг трансферига қўшишни истамади

"ПСЖ" клуби раҳбарияти ҳужумчи Эдинсон Каванини "МЮ" ярим ҳимоячиси Анхел Ди Мариянинг трансферига қўшишни истамади.

The Telegraph нашри хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" Ди Мария учун устига пул қўшиб бериш шарти билан Эдинсон Каванини сўраган. Аммо парижликлар ҳеч қайси футболчини қўшмасдан, Ди Мария учун 40 миллион фунт таклиф қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "МЮ" ўтган мавсумда Ди Марияни "Реал"дан тахминан 60 миллион еврога харид қилганди.

Бироз олдинроқ, Ди Мария парижликлар билан 5 йиллик шартнома тузиш борасида шахсий келишувга эришгани хабар қилинганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш