Ўзбекистон | 10:08 / 17.07.2015
2078
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд лифт заводида текстиль мажмуаси яратилади

Самарқанддаги собиқ лифт заводида 2017 йили янги текстиль мажмуаси ишга тушади. Унинг қуввати йилига 0.4 млн оқликлар ва 1.2 млн дона тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

Бу параметрлар 2015-2019 йилларда структур ўзгаришларни амалга ошириш, ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилиш бўйича чора-тадбирлар дастурида кўзда тутилган.

22.2 млн долларлик ушбу лойиҳа “Самарқанд ЕвроОсиё Текстиль” МЧЖнинг ўз маблағлари (6 млн доллар) ва тижорий банклар кредитлари (16.2 млн доллар) ҳисобидан молиялаштирилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш