Жаҳон | 13:30 / 20.07.2015
7065
1 дақиқада ўқилади
Саакашвили навбатдаги украиналик амалдор билан жанжаллашиб қолди
Украинанинг Одесса вилояти Михеил Саакашвили Олий Рада депутатини билан Чернигов вилоятидаги 205-округ сайловлари туфайли жанжаллашиб қолди. Ушбу воқеанинг видеоси интернетга жойлаштирилди.
Чернигов кўчаларидан бирида Филатов Саакашвилини округ бўйича депутатликка президент партиясидан номзод Сергей Березенко билан учрашди.
Филатов Березенкони сайловчиларга пул тарқатишда айблади.
“Ҳамма пулни тарқатдингми?”, – деди у Березенкога, шундан сўнг номзоднинг қўриқчилари Филатовни чеккага чиқарди.
Парламент депутати номзодни “ёш уятсиз разил” (молодой и циничный подонок) деб атади, сўнг Саакашвили билан жанжалла бошлади.
“Сиз ҳам пул тарқатинг, Михаил!”, – деди Филатов Саакашвилига. Бунга жавобан ҳоким депутатни “ярамас” (ублюдок) деб ҳақорат қилди.