Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт | 08:39 / 21.07.2015
1883
1 дақиқада ўқилади
Huawei даромади биринчи ярим йилликда 30 фоизга ўсди
Хитойнинг смартфонлар ва телекоммуникацион ускуналар чиқарувчи Huawei компанияси эълон қилган ҳисоботда 2015 йилнинг биринчи ярмида тушумнинг ўсганлиги маълум қилинди.
2014 йилнинг шу даврига нисбатан компания ўз даромадини 30 фоизга ўстириб, 28 млрд долларга етказди. Соф фойда ўша давр билан қиёслаганда 18 фоизга кўпайди. Бу кўрсаткич ўтган йилги билан деярли бир хил бўлди.
Компания молиявий директори Мэн Ваньчжоу Huawei барча бозорларда барқарор ўсиш намоён қилаётганини таъкидлади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш