Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 14:55 / 21.07.2015
1792
1 дақиқада ўқилади
Уэйн Руни: Янги мавсумда 20тадан кўпроқ гол уришимга ишончим комил
"Манчестер Юнайтед" клуби ҳужумчиси Уэйн Руни янги мавсумда гол уриш бўйича сермаҳсуллик намойиш қилишга ишончи комил эканини айтиб ўтди.
"Мен энди марказий ҳужум чизиғида ўйнайман. Бу мен учун айни муддао. Мазкур чизиқда ўйнаган мавсумларимда кўп гол уришга муваффақ бўлганман. Ишончим комил, янги мавсумда ҳам рақиблар дарвозаларига 20тадан ортиқ тўп кирита оламан. Мураббий ва жамоадошларим ишончини оқлайман.
Мен бу вазифани бажаришда ўз зиммамга барча мас`улиятни оламан ва жамоа тўпурари бўламан", дейди Руни.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш