Иқтисодиёт | 22:08 / 22.07.2015
10990
1 дақиқада ўқилади

Германияда биринчи ислом банки очилди

Германияда биринчи ислом банки очилди, деб хабар бермоқда Deutsche Welle нашри.

KT Bank AG деб номланувчи бу банк Kuveyt Türk Bank қувайт-турк молиявий институтига тегишли ҳисобланади. Банк немис мусулмонларига молиявий хизмат кўрсатиш учун очилди.

KT Bank AG’нинг баҳолашича, Германиядаги мусулмон аҳли 4-5 млн кишини ташкил қилади. Бундан ташқари, банк кичик ва ўрта бизнес, кўчмас мулк савдогарлари ҳамда қувайтлик инвесторларнинг сармояларини жалб қилишни режалаштирмоқда.

Банк қурол-аслаҳа, спиртли ичимликлар ва тамаки сотишни молиялаштиришда иштирок этмайди ва шариат қонунларига кўра, фоиз олмайди, яъни судхўрлик қила олмайди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш