Жаҳон | 20:17 / 22.07.2015
2170
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони қироли кузда Вашингтонга ташриф буюради

Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз ал-Сауд жорий йилнинг кузида АҚШга расмий сафар уюштиради.

Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер Ар-Риёдда қирол билан учрашгандан кейин маълум қилди.

Бевосита учрашув олдидан Картер қирол Салмон ал-Саудга АҚШ президенти Барак Обама у билан АҚШ пойтахтида сентябрь ойида учрашишга умид билдираётганини етказган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш