Жаҳон | 14:52 / 23.07.2015
4156
1 дақиқада ўқилади

Олма-Отада сув тошқини туфайли 900 киши эвакуация қилинди

23 июль куни Қозоғистоннинг иккинчи йирик шаҳри Олма-отада сув тошқини туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди ва 900 нафар киши ўз уйларидан эвакуация қилинди. Бу ҳақда РИА Новости нашри хабар берган.

"23 июль куни Каргалинка дарёсида сув сатҳининг кўтарилиши натижасида Олма-Ота шаҳридаги 900 киши ўз уйларидан кўчирилди", деб маълум қилди Қозоғистон ИИВнинг фавқулодда вазиятлар бўйича қўмитаси бошлиғи Серик Абубакиров.

Қайд этилишича, шаҳар ҳудудидаги Наврўзбой ва Алатоу туманлари сув тошқини кузатилган. Ҳодиса жабрланувчилари ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш