Жамият | 00:33 / 24.07.2015
6994
1 дақиқада ўқилади
Қозоғистонлик пойгачининг ўғли билан бирга амалга оширган дрифти интернетни забт этмоқда
Ўзининг кичик ёшдаги ўғли билан тест-драйвлар амалга оширувчи қозоғистонлик пойгачи Антон Авдеев ўғли билан дрифт учун мўлжалланган “Тойота”да ёнбошлаб кетаётганлари акс этган видеони интернетга жойлаштирди.
“Мен ва 5 ёшли ўғлим Mobilex трассасида Тойота JZ86 Gorilla Tru автомобилида ёнбошлаб ҳаракатланмоқдамиз”, деб изоҳ берди видеога Авдеев.
Авдеевнинг айтишича, унинг 5 ёшли ўғли ҳақиқий экстримни амалга оширишга тайёр. Бу болакай учун биринчи дрифт эмас. Болакай 3 ёшидан бери қизиб кетган резинанинг ҳиди билан таниш.
Видеода болакай тезликдан қўрқмаслигини камерага намойиш қилмоқда.
Ота-бола ўз дрифтларини Олма-ота вилоятидаги махсус машғулотлар майдонида амалга оширишади.