Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 08:12 / 25.07.2015
1851
1 дақиқада ўқилади
Кураньи "Хоффенхайм" билан шартнома имзолади
Москванинг "Динамо" жамоаси сафини эркин агент сифатида тарк этган германиялик ҳужумчи Кевин Куран`и "Хоффенхайм" сафига бориб қўшилди. Бу ҳақда немислар жамоаси расмий сайтида хабар берилган.
Ушбу келишув бир мавсум учун тузилган.
Маълумот учун, ушбу 33 ёшли футболчи охирги 2 мавсум давомида Москвада фаолият кўрсатди ва "Динамо" сафида 29 ўйинда майдонга тушиб, 18 гол урди ҳамда 5та голли узатма амалга оширди. У жамоада юзага келган молиявий муаммолар туфайли шартномасини узайтирмаган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш