Спорт | 10:59 / 28.07.2015
1494
1 дақиқада ўқилади

Неймар: 2016 йилда Олимпиада ва Америка Кубогида ўйнашни истайман

"Барселона" ҳужумчиси Неймар 2016 йилда Бразилия терма жамоаси сафида Олимпиада ва Америка Кубогида иштирок этиш истаги борлигини билдирди.

"Мен "Барселона" раҳбариятига мурожаат қилиб, келаси йил ёзида Олимпиада ва Америка Кубогида иштирок этиш истагим борлигини билдирдим. Бу менинг истагим.

Футбол ўйнашни яхши кўраман. Бразилия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилишни яхши кўраман. Мен бу ҳиссиётларимни бостирмоқчи эмасман. Терма жамоанинг бирорта ҳам ўйинини ўтказиб юборишни истамайман.

Мен Рио-де-Жанейрода олтин медални қўлга киритиб, ватандошларимга шодлик улашмоқчиман. Буни жуда ҳам истайман", - деб ёзди Неймар ўз твиттерида.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш