Жаҳон | 10:36 / 28.07.2015
2010
1 дақиқада ўқилади

Қрим ва Севастополни ривожлантириш бўйича комиссиялар ташкил этилади

Россия бош вазири Дмитрий Медведев Қрим ва Севастополни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича комиссиянинг тузилиши тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда ҳукумат сайти орқали хабар қилинди.

Илгарироқ Россия президенти Владимир Путин Медведевнинг Қрим ишлари бўйича вазирликнинг тугатилиши ҳақидаги ташаббусини қўллаб-қувватлаган эди. Бугун Россия раҳбари Қрим вазирлигини тугатиш ҳақидаги қарорни имзолади.

Эндиликда ривожлантириш масалалари бўйича асосий ваколат иқтисодиёт вазирлигига топширилиши, шунингдек, алоҳида комиссиялар ташкил этилиш кутилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш