Ўзбекистон | 09:12 / 28.07.2015
5729
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда автобус остида қолган маст йўловчи шифохонада вафот этди

Тошкент шаҳрида 77-йўналишда ҳаракатланувчи “Мерседес” автобуси ҳайдовчиси Адҳам Тўлаганов Катта Хирмонтепа кўчасида пиёдани уриб юборган.

“Пойтахт транспорти” нашри билдиришича, йўл-транспорт ҳодисасида қаттиқ жароҳатланган йўловчи шифохонада вафот этган.

Қайд этилишича, марҳум йўловчи йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган эди. Қолаверса, у ўша пайтда маст ҳолатда бўлган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш