Жаҳон | 18:29 / 04.08.2015
3171
1 дақиқада ўқилади

Туркияда газ қувури портлаб кетди

Боку-Тбилиси-Карс-Арзирум газ қувурининг Туркиядан ўтган қисмида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Daily Sabah нашри хабар бермоқда.
Портлаш Карс вилоятида содир бўлди. Унинг натижасида аҳолига газ узатиш тўхтаб қолди.
Маҳаллий ҳокимият вакилларининг маълум қилишича, портлаш натижасида ҳеч ким зарар кўрмаган. Улар воқеани суриштиришга ваъда беришди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш