Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 09:48 / 05.08.2015
3350
1 дақиқада ўқилади
Австралияда тимсоҳ каллалари сақланаётган музлаткич топилди
Австралиянинг Шимолий ҳудудидаги Хампи Ду шаҳрида истиқомат қилувчи бир гуруҳ ўсмир ўрмонга ташлаб кетилган музлаткич топиб олди. Унинг ичида 50дан ортиқ тимсоҳ калласи сақланган. Бу ҳақда ABC News ресурси хабар бермоқда.
Қолдиқлар 80 см ли вояга етган тимсоҳга ва кўплаб тимсоҳ болаларига тегишли.
Ўрмон қаровчиси Томми Николс бундай топилмалар баъзан бўлиб туришини таъкидлади.
Жумладан, илгари илонлар, бақалар ва итлар жасадига тўла музлаткич топиб олганини эсга олди.
Полиция воқеа юзасидан суриштирув ишларини бошлаб юборди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш