Жаҳон | 02:00 / 09.08.2015
3719
1 дақиқада ўқилади

Муҳаммад Мурсий соғлиғига тўғри келмайдиган қамоқдаги шароитлардан шикоят қилди

Мисрнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсий қамоқда сақланиш шароитлари саломатлигига тўғри келмаслигини айтди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Мурсий тиббий текширув ўтказишни талаб қилди ҳамда қанд касаллигидан азият чекиши сабабли қамоқдаги овқатлар соғлиғига тўғри келмаслигини айтди.

Қамоқхона ходимлари Мурсийга ташқаридан олиб келинган овқатни ейишга ижозат беришмади.

Қамоқхона вакиллари Мурсийнинг бу шикоятига ҳали ҳеч қандай изоҳ беришмади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш