Спорт | 09:31 / 09.08.2015
2314
1 дақиқада ўқилади

Саманта Стосур июль ойининг энг яхши теннисчиси бўлди

Австралиялик теннисчи Саманта Стосур июль ойининг энг яхши теннисчиси деб топилди. Саманта WTA расмий сайтида ўтказилган сўровномада 35 фоиз овоз тўплашга муваффақ бўлди. Бу ҳақда olamsport.uz хабар берган.

Стосур иккинчи ўринни эгаллаган словакиялик Анна Шмидловадан 5 фоизга кўпроқ овоз тўплади. Учинчи ўринни 22 фоиз овоз жамғарган россиялик Маргарита Гаспарян эгаллади. Швециялик Йоханна Ларссон 13 фоиз овоз билан тўртинчи ўринни банд этди.