Ўзбекистон | 19:23 / 11.08.2015
8689
1 дақиқада ўқилади

ЎзМУ талабалари математика фани бўйича ўтказилган халқаро олимпиада совриндори бўлишди

Болгарияда математика фани бўйича ўтказилган 22-Халқаро олимпиадада Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Механика-математика факультети талабалари ҳам иштирок этишди. Бу ҳақда uz24.uz нашри хабар берган.

Элликдан ортиқ мамлакатдан 75 ОТМ жамоалари қатнашган ушбу беллашувда жамоалар алгебра ва сонлар назарияси, геометрия, математик анализ, комплекс анализ ҳамда комбинаторика соҳаларидан тузилган мураккаб масалалар бўйича баҳслашишди.

Натижаларга кўра, Ўзбекистон вакилларидан Ҳакимбой Эгамбердиев олтин, Беҳзод Қурбонбоев кумуш медалга сазовор бўлди.

Хабарда ёзилишича, бу натижа уларга Буюк Британиянинг нуфузли олий таълим муассасаси — University College London`нинг магистратура босқичида ўқиш имконини беради.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш