Иқтисодиёт | 19:35 / 14.08.2015
2766
1 дақиқада ўқилади

Украинада ноқонуний иқтисодиёт ЯИМнинг 47 фоизигача ўсиб кетди

Украина иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлиги 2015 йилнинг 1-чорагида ноқонуний иқтисодиёт ўсишини ЯИМнинг 47 фоизи миқдорида қайд этди, деб маълум қилмоқда УНИАН агентлиги. 

Вазирлик маълумотларига кўра, ноқонуний иқтисодиётнинг даражасини баҳолашнинг 4та усулидан 3таси унинг ўсганини кўрсатди.

“Аҳоли сарф-харажатлари – чакана савдо айланмаси” усули бўйича ноқонуний иқтисодиёт 5 фоизлик пунктга, 56 фоизгача, корхоналарнинг зарар кўриши усули бўйича – 8 фоизлик пунктга, 50 фоизгача, электр усули бўйича – 6 фоизлик пунктга, 38 фоизгача ўсганини, монетар усул эса унинг 1 фоизлик пунктга, яъни 35 фоизгача камайганини кўрсатди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш