Жаҳон | 08:57 / 16.08.2015
2127
1 дақиқада ўқилади

Туркияда курд жангарилари 3 нафар аскарни ўлдириб кетишди

Курдистон ишчи партияси жангариларининг ҳужумларида Туркиянинг 3 нафар аскари ва 1 нафар полициячиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.
Ҳужумлар бир пайтнинг ўзида иккита шаҳарда содир этилган.
Бингўл шаҳри яқинида содир этилган портлашда 3 аскар ҳалок бўлиб, 6 нафари жароҳатланди.
Бундан ташқари, Ироқ чегарасидаги Семдинли шаҳрида жойлашган махсус отряд полициячиси жангарилар томонидан отиб кетилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш