Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 20:03 / 17.08.2015
3140
1 дақиқада ўқилади
"НТВ-Плюс" Италия чемпионати ўйинларини намойиш қилишда давом этади
"НТВ-Плюс" телекомпанияси ўзининг спорт каналлари орқали Италия чемпионатининг янги мавсумдаги ўйинларини ҳам намойиш этади. Бу ҳақда "Газпром-Медиа" хабар қилган.
Бироз олдинроқ, компания Франция чемпионатининг 2015-2016 йилги мавсуми ўйинларини трансляция қилиш ҳуқуқини сотиб олгани маълум бўлганди.
"НТВ-Плюс"нинг пуллик каналларига уланган фойдаланувчилар Италия чемпионатининг янги мавсумидаги барча ўйинларни кузатишлари мумкин. Қизиқарли ўйинларнинг аксар қисми "Матч ТВ" канали орқали эфирга узатилади", деб маълум қилинган хабарда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш