Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 18:22 / 17.08.2015
5880
1 дақиқада ўқилади
Порошенко Путиннинг Қримга ташрифини “таҳдид” деб атади
Украина президенти Пётр Порошенко россиялик ҳамкасби Владимир Путиннинг Қримга ташриф буюришига ўз норозилигини билдирди.
“Путиннинг Қримга Украина ҳукумати билан келишмаган ҳолда келиши маданиятли дунё учун таҳдид бўлиб, бу россиялик ҳарбийлар Донбассда амалга ошираётган сиёсатнинг давомидир”, – деб ёзди Порошенко Facebook’даги саҳифасида.
Порошенконинг фикрича, Қрим фақатгина Украина таркибида келажакка эга бўлиши мумкин.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш