Технология | 11:56 / 19.08.2015
3520
1 дақиқада ўқилади

Intel flash’дан минг марта тезроқ ишлайдиган хотира яратади

Intel корпорацияси Optane бренди остида янги хотира турини ишлаб чиқаради. Бу ҳақда Сан-Францискода ўтган IDF 2015 конференциясида маълум қилинди.
Корпорация бош директори Брайан Кржаничнинг сўзларига қараганда, янги ишланма маълумотларни flash-хотирадан (NAND) минг карра тезроқ қайта ишлашга қодир. Бу жиҳатдан у оператив хотира модулларига яқинлашади.

Технология Micron компанияси билан ҳамкорликда 3D Xpoint хотирасида асосида яратилди. Ушбу хотира NAND ва DRAM ўртасидаги технология ҳисобланади.
Конференция чоғидаги намойишда прототип энг тезкор SSD-жамлагич – Intel P3700дан 7 баробар тезроқ ишлашини кўрсатди.

Янги технология турли соҳаларда, жумладан, видеоўйинларда ишлатилади. Эндиликда ўйинлардаги видеосаҳналар юкланишини кутишга ҳожат қолмайди, улар дарҳол кўрсатилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш