Жаҳон | 10:44 / 21.08.2015
4945
1 дақиқада ўқилади

Барак Обама Эронга қарши ҳарбий кучларни қўллаш мумкинлигини истисно этмади

АҚШ президенти Барак Обама конгрессда агарда Теҳрон атом дастури бўйича халқаро келишувни бузса, Эронга нисбатан ҳам иқтисодий босим ўтказиш, ҳам ҳарбий кучларни ишга солиши мумкинлигини эълон қилди.

“Агар Эрон келишув амалда бўлган муддатда ҳам, ундан кейин ҳам ядро қуролига эга бўлишга ҳаракат қилса, АҚШ барча мақбул усуллар, жумладан, ҳарбий кучлардан фойдаланишга буйруқ беради”, – дея иқтибос келтиради The New York Times Обама мактубидан.

Нашр хабарига кўра, мактуб 19 август куни вакиллар палатаси аъзоси Жеррольд Надлер ҳамда Демократлар партиясидан бўлган барча конгрессмен ва сенаторларга юборилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш