Жаҳон | 12:39 / 22.08.2015
4740
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея ва АҚШ КХДРни таҳликага солиш мақсадида ҳарбий авиаманёврлар ўтказмоқчи

АҚШ ва Жанубий Корея қирувчи самолётлари шимолликларга психологик ҳужум сифатида ҳарбий авиаманёврлар ўтказишмоқчи. Бу ҳақда Ёнҳап агентлиги хабар қилган.

"Бу парвозлар Корея республикаси ва АҚШ қуролли кучлари бирлашганда қандай қудратга эга бўлишини намойиш қилиб беради", деган жанублик ҳарбий амалдорлардан бири.
Қайд этилишича, бу манёврда АҚШнинг 4та F-16 қирувчи самолёти ва Жанубий Кореянинг 4та F-15K қирувчи самолёти иштирок этади.

Бироз олдинроқ, АҚШ ва Корея Республикаси КХДР ҳаракатларига “кучли қарши зарба” беришга келишиб олгани хабар қилинганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш