Жаҳон | 16:27 / 25.08.2015
1857
1 дақиқада ўқилади

Россиялик таниқли режиссёр Қозонда ўтадиган мусулмон киноси фестивали жюрисига бошчилик қилади

Россиялик таниқли актёр ва режиссёр Владимир Меньшов XI Қозон халқаро мусулмон киноси фестивали жюрисига раис этиб тайинланди. Бу ҳақда ТАСС агентлигига Татаристон маданият вазири Айрат Сибагатуллина маълумот берди.

Жюрига, шунингдек, латвиялик актриса Мирдза Мартинсоне, татаристонлик режиссёр Ильдар Ягафаров қабул қилинди. Очилиш маросими 5 сентябрь куни Алиаскар Камол номли театрда бўлиб ўтади.

Тадбирда польшалик режиссёр Кшиштоф Занусси ва актёрлар Александр Михайлов, Борис Клюев, Кирилл Плетнев иштирок этишади.
Фестиваль 5-11 сентябрь кунлари давом этади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш