Ўзбекистон | 14:26 / 27.08.2015
18755
1 дақиқада ўқилади

Ислом Каримов: Тошкентда замонавий шаҳар қурилади

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 25 август куни Тошкентнинг Олмазор тумани аҳолиси билан учрашув чоғида яқин 6-7 йил ичида эски шаҳар ўрнида суперзамонавий шаҳар қурилишини маълум қилди.

“6-7 йилдан сўнг эски шаҳар ўрнида суперзамонавий шаҳар қад кўтаради, Худо хоҳласа, сизлар билан шу ерда учрашамиз”, - деди у оқсоқоллар билан учрашув чоғида.

Шунингдек, у 1966 йилги зилзиладан сўнг қурилган уйларга эски шаҳар одамлари кўчиб ўтмаганини эслатиб ўтди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш